Всего посетителей
1164524
Объем архива 18.36 GB
|
Библия
Раздел в котором пользователи могут обсуждать те или иные места из Священного Писания
| Имя |
Сообщение |
"Гость"
|
|
Размещено: 14.07.2010 13:00
5. Қуръонда айтилишича, одамлар Аллох субханаху ва таоло юборган хар қандоқ китоб¬ни бир неча йўл билан ўзгартириши мумкин. Масалан:
а) Китобни овоз чиқариб ўқиб туриб ундаги хақиқатни бу¬зиши мумкин. Натижада эшитувчи одам, Худо аслида юборган хақиқат нимаю, бу одам ўзидан нимани қўшаётганини билолмай қолади. Бу хақда Қуръоннинг 3:78 сурасида бундоқ деб ёзилган:
Улардан яна бир гурухи борки, сизлар Китобдан бўлмаган нарсани Китобдан деб ўйлашингиз учун Таврот китобини тил¬ларини бураб (бузиб-ўзгартириб) ўқийдилар ва Аллохнинг хузуридан келмаган (ўзларининг сўзларини) «Аллохнинг хузуридан келган», дейдилар. Улар билиб туриб Аллох хақида ёлғон сўзлайдилар.
б) Одамлар тўғри эшитгандан кейин хам, такрорлаётган пайтда эшит¬га¬нини бузиб айтиши мумкин. Қуръоннинг 2:75 сурасида шундай де¬йилган:
Улардан бир гурухи Аллохнинг каломини эшитадилар, сўнгра, уни англаб етганларидан кейин билиб туриб ўзгартирадилар.
5:13 сурада хам бу хақда ёзилган:
Ахд-паймонларини бузганликлари сабабли уларни лаънат¬ладик ва тошбағир қилиб қўйдик. Улар (Тавротдаги) сўзларни ўз ўрин¬лар謬дан ўзгартирдилар, ўзларига эслатма қилиб берилган нар¬са¬лардан эса хиссасини унутиб юборганлар. Улардан озчилик кишиларгина хиёнат қилмайдилар, холос. Бас, уларни афв этиб, кечириб юбораверинг.
|
Цитировать
|
Гость
|
|
Размещено: 14.07.2010 13:02
Нисо 4:46 сурасида баъзи яхудийларнинг мусулмонлар би¬лан сух¬бат¬ла¬шаё¬тиб худди шу ишни Қуръонга нисбатан қилганликлари ёзилган. Албатта, бу билан Қуръон ўзгариб қолгани йўқ.
Яхудий бўлганлар орасида шундайлар борки, улар Оллохнинг сўзини ўз ўрнидан ўзгартирадилар ва тилларини буриб, динга жа¬ро¬хат етказиш ғаразида: «Тингладик ва бош тортдик. Қулоқ сол, эшитмай қолгур! Бизга боқ», дейдилар. Агар улар «Тингладик ва бўйсундик. Бизни хам тинглаб, бизга назар қилиб тур», деган¬ла¬рида ўзлари учун яхшироқ ва тўғрироқ бўлур эди. Лекин улар куфрлари сабабли Оллохнинг лаънатига дучор бўлганлар.
в) Одам ўзича китоб ёзиб, кейин: „Бу китобни Оллох юборди!“¬ — деб эълон қилиши хам мумкин. Қуръоннинг 2:79 сураси шундай дейди:
Ўз қўллари билан китоб ёзиб, сўнгра озгина қийматга сотиш учун:¬ «Бу китоб Оллох хузуридан келди», дейдиган кимсаларга хало¬кат бўлғай, бас, ёзган нарсалари уларга халокат бўлғай, топган нарсалари уларга халокат бўлғай.
|
Цитировать
|
"Гость"
|
|
Размещено: 14.07.2010 13:05
г) Одамлар атайиндан оятни яширишлари хам мумкин. Қуръон¬да баъзи бир яхудийларнинг ўз китобларидан айрим оятларни яшир¬ганликлари ёзилган. Бу хақда 6:91 сурада ўқиймиз:
«Оллох башарга хеч нарса нозил қилган эмас» деган пайт¬ларида, Оллохни тўғри таний олмадилар. Айтинг: «Одамлар учун нур ва хидоят бўлган холида Мусо келтирган, сизлар дафтар қилиб олиб кўрсатиб, кўп оятларини яшириб юрадиган ва на ўзларингиз ва на ота-боболарингиз билган нарсалар баён этилган Китобни (Тавротни) ким нозил қилган эди?! Оллох деб жавоб қилинг».
Хадисларнинг бирида яхудийларнинг Аллох Каломини қандай яширганликлари хикоя қилинади. Бир яхудий ва яхудий аёлини зино қилганликда айблаб Расулуллохнинг олдларига олиб келадилар. Шунда Расулуллох (с.а.в.): «Тавротда бу учун нима жазо бериш керак дейилган?» деб сўрайдилар. Улар: «Зино қилганларнинг жазоси — юзига лой суртиб, эшакка тескари ўтқазиб сазойи қилиш», деб жавоб берадилар. Шунда Расулуллох (с.а.в.) Тавротни келтиришни буюрадилар ва шу хақда ёзилган жойини ўқитадилар. Ўқиётган пайтда, халиги яхудий тегишли оятни қўли билан ёпмоқчи бўлади. Буни кўрган мусулмонлардан бири уни фош қилади (Сахих Муслим, 4211-хадис).
|
Цитировать
|
Гость
|
|
Размещено: 14.07.2010 13:06
д) Аввалги китобларни (Таврот, Забур ва Инжил) ўқимаган ва ўрганмаган одам уларнинг асл маъносини бузиб кўрсатиши хам мумкин. Бу хақда Қуръоннинг 2:78 сурасида бундоқ деб ёзилган:
Уларнинг ичида Китобдан бехабар, фақат хом хаёл¬ларнигина биладиган омийлари борки, улар фақат гумон қиладилар, холос.
6. Аммо Қуръон шу билан бирга хеч ким Худонинг сўз¬ларини ўзгартира (мубадила қила) олмайди, деб айтади.
а) 6:34 сурада ёзилган: Аллохнинг сўзларини ўзгартирувчи (мубадила қилувчи) бирон кимса йўқдир.
б) 6:115 сурасида хам бу гап такрорланган: Парвар¬дигорингиз¬нинг сўзлари сидқу адолатда комил бўлди. Унинг сўзларини ўзгартирувчи йўқдир.
в) 18:27 сурасига қарасак: Сизларга вахий қилинган Худован¬¬дин¬гиз Китобини тиловат қилинг! Унинг сўзларини ўзгартирувчи (мубадила қилувчи) йўқдир!
г) Қуръонда Таврот, Забур ва Инжил китоблари Аллохи таоло¬нинг сўзлари деб ўқитилади. Қуйидаги оятни диққат билан ўқиб чиқсангиз:
Одамларни хақ йўлга хидоят қилиш учун Таврот ва Инжилни туширганмиз. ... Аллохнинг оятларини инкор қилувчи кимсалар учун шубхасиз қаттиқ азоб бордир. (Қуръон 3:3-4)
|
Цитировать
|
"Гость"
|
|
Размещено: 14.07.2010 13:08
Агар бу оятларни хисобга олсак, «Аввалги китоблар ўзгар¬тирилган. Шу қадар бузилганки, энди одамлар учун улар бошқа панд-насихат бўла олмайди!» ёки «Энди бу китоблар керак эмас, чунки Қуръон уларни бекор қилди», деб айтиш мумкинми?
7. Келинглар энди, Яратган Аллох юборган бу китобларни билиш¬ қанчалик мухимлигини ва уларга амал қилиш лозимлигини кўриб чиқайлик.
а) Қуръоннинг 5:47 сурасидан ўқиймиз:
«Инжил ахли унда Оллох нозил қилган нарсалар билан хукм қил¬синлар», дедик. Кимда–ким Оллох нозил этган дин билан хукм этмас экан, улар фосиқлардир.
б) Ўша суранинг 66-оятида ёзилган:
Агар улар Тавротга, Инжилга ва Парвардигорлари то¬монидан нозил қилинган барча нарсаларга амал қилганларида эди, осмондан хам, ердан хам ризқланган бўлур эдилар. Уларнинг ораларида адолат эгалари бўлган кишилар хам бор.
в) 68-оятда эса шундай дейилган:
Эй ахли Китоб, то Тавротга, Инжилга ва сиз¬ларга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган барча нарсаларга амал қилмагунингизгача, хеч қандай динда эмассизлар.
|
Цитировать
|
Администратор

|
|
Размещено: 09.08.2010 15:55
Сообщения пользователя: Гость, размещенное: 09.08.2010 15:55 удалено.
Причина: несоблюдение правил Форума.
Администрация
|
Цитировать
|
Самир
|
|
Размещено: 22.08.2010 19:56
Библия - это великая книга. Основа всех основ. И начало начал. Это есть суть слово Господа людям и Закон, непоколебимый. Отрицающий Библию, как Книгу книг - отрицает саму суть Господа Единого для всех.
Да уповают народы все в Боге и прочтении Слова Его пребывают денно и нощно.
Аминь!
|
Цитировать
|
|